Буюк Британия билан тиббиёт инфратузилмасини ривожлантириш: замонавий реабилитация ва даволаш мажмуаси
2026-06-16 10:30:00 / Янгиликлар

Соғлиқни сақлаш инфратузилмасини лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш ва бошқаришга ихтисослашган "International Hospitals Group" компанияси шу кунга қадар дунёнинг 55 та мамлакатида 500 дан ортиқ йирик тиббий лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширган.
Мулоқот чоғида томонлар Қибрай туманидаги Республика наркология марказини модернизация қилиш ва тўлиқ қайта таъмирлаш, шунингдек, Психик саломатлик ва қарамликни даволаш бўйича миллий илғор тажриба марказини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Британия томони замонавий даволаш, реабилитация ҳамда илмий фаолиятни ўзида мужассам этган мажмуанинг бош режасини тақдим этди. Мазкур концепция дастлаб 150 та ўринга мўлжалланган бўлиб, келгусида уларнинг сонини 250 тага етказиш имкониятини кўзда тутади.
Учрашув иштирокчилари лойиҳани молиялаштириш механизмлари, муассаса бошқаруви, кадрлар тайёрлаш ва халқаро клиник стандартларни жорий этиш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.


