Риштонда йирик маърифий-туризм маркази барпо этилади
2026-06-15 16:30:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган зиёратгоҳни реконструкция ва реставрация қилиш лойиҳаси хусусида сўз юритилди.
Зиёратгоҳнинг “Соҳиби Ҳидоя” деб номланиши фиқҳ илмининг буюк намояндаларидан бири, “Бурҳониддин вал-милла” номи билан шуҳрат қозонган аллома Бурҳониддин ар-Рошидоний ал-Марғинонийнинг жаҳон илм-фани хазинасидан муносиб ўрин олган машҳур “Ал-Ҳидоя” асари билан чамбарчас боғлиқдир. Мазкур ном форс тилида “Ҳидоя асарининг эгаси, яъни муаллифи” маъносини англатади.
Лойиҳага кўра, зиёратгоҳ ҳудудида замонавий бино ва иншоотлар барпо этиш, илмий-амалий марказ ҳамда бой фондга эга кутубхона ташкил қилиш, шунингдек, зиёрат туризми инфратузилмасини янада ривожлантириш режалаштирилган.
Вилоят раҳбари ушбу масканни нафақат зиёратгоҳ, балки буюк аждодларимиз илмий меросини ўрганиш ва тарғиб этишга хизмат қиладиган йирик маърифий марказга айлантириш кераклигини таъкидлади.
Лойиҳалаш ишларини якунлаш ҳамда қурилиш ишларини бошлаш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

