“Аёллар спорт олимпиадаси” олдидан ташкилий йиғилиш ўтказилди
2026-06-09 11:40:00 / Янгиликлар
Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган “Аёллар спорт олимпиадаси” спорт мусобақасининг республика босқичи олдидан ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазир ўринбосари ва оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Маҳмудов, Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Моминжанов ва ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари иштирок этдилар.
Йиғилиш давомида мусобақани юқори савияда ташкил этиш, беллашувларни адолатли ва шаффоф ўтказиш, иштирокчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда ташкилий масалалар юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.
Мазкур мусобақа хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, спортни оммалаштириш ҳамда хотин-қизларнинг спортдаги фаоллигини янада оширишга хизмат қилади.

