Бухоро вилоят ҳокими ва Гуандун саноат раҳбари учрашуви
2026-06-04 11:15:00 / Янгиликлар

Учрашув аввалида Ўзбекистон ва Хитой давлатлари раҳбарларининг ўзаро ташрифлари доирасида эришилган келишувлар натижасида икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, компаниялар билан истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга кенг имкониятлар яратилганлиги қайд этилди.
Шунингдек, вилоят раҳбари ўз сўзида ўтган йилнинг 12-19 июнь кунлари провинцияга ташриф давомида ҳудудлараро инвестисиявий ҳамкорликни ривожлантириш учун қатор ташаббуслар илгари сурилганлиги, бу борада Виллиам Линнинг хизмати алоҳида бўлганлиги учун учун миннатдорлик билдирди.
Мулоқотда келишувларга эришилган бизнес лойиҳаларни ўзаро ишонч ва тенг манфаатли ҳамкорлик асосида амалга оширишни жадаллаштириш, бу борада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш борасида фикр алмашилди.
Якунда Бухоро ва Гуандунда алоҳида “шоу роом”лар очиб, икки томон савдо алоқаларини ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тарғиботини кучайтириш, Бухорога салоҳиятли инвесторларни жалб қилган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олинди.

