Бўка тумани: хотин-қизлар тадбиркорлиги ва оила мустаҳкамлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда
2026-05-25 09:45:00 / Янгиликлар

Жумладан, туманда фаолият юритаётган "Оила ва хотин-қизлар маскани"да бўлиб, муассасада кўрсатилаётган хизматлар билан яқиндан танишди. Масканда никоҳга тайёргарлик курсларини муваффақиятли тугатган бир гуруҳ ёшлар билан самимий суҳбат ўтказилди. Улар билан мулоқот жараёнида оилавий ҳаёт, масъулият ва соғлом муносабатлар юзасидан қимматли фикрлар алмашилди. Курс битирувчиларига тантанали равишда сертификатлар топширилди.
Сўнгра Бош вазир ўринбосари тумандаги марказлашган пиллахона фаолиятини ўрганди. Амалга оширилаётган ишлар, ишлаб чиқариш жараёнлари ва иқтисодий самарадорлик масалалари батафсил таҳлил қилинди.
Шунингдек, Бош вазир ўринбосари "Хўжақўрғон" маҳалласида тадбиркор аёл Оқила Аширқулова хонадонида бўлди. Уй шароитида тикувчилик корхонасини муваффақиятли йўлга қўйган Оқила Аширқулова маҳаллада "Аёллар дафтари"да рўйхатда турган аёлларни иш билан таъминлаб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашга муносиб ҳисса қўшмоқда. Зулайҳо Махкамова аёллар билан бевосита суҳбатлашиб, уларнинг эҳтиёжлари, таклифлари ва муаммоларини тинглади. Барча масалалар бўйича масъул раҳбарларга зарур кўрсатмалар ва топшириқлар берилди.
Лойиҳа ва ташаббуслар хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни фаол иқтисодий ҳаётга жалб этиш ҳамда туманда тадбиркорликни ривожлантириш йўлида самарали қадам бўлиб хизмат қилмоқда. Бундай ташаббусларни кенгайтириш ва уларни тизимли қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
