UNFPA раҳбари Самарқандда: гендер тенглик, хотин-қизлар имкониятлари ва халқаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди
2026-05-19 12:20:00 / Янгиликлар

Ташриф давомида делегация вакиллари ҳудудда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенглигини таъминлаш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова ҳамда Диэна Кейта
иштирокида бўлиб ўтган учрашувда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, гендер тенглигини таъминлаш ҳамда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Делегация вакиллари Ўзбекистонда хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг таълим, тадбиркорлик ва ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини оширишга қаратилган ислоҳотларни юқори баҳолади. Шу билан бирга, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш орқали ҳудудларда янги лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.
Мазкур ташриф келгусида Ўзбекистон ҳамда халқаро ташкилотлар ўртасидаги самарали ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши таъкидланди.


