Олий таълим тизимига оид очиқ мулоқотлар
2026-05-18 / Воқеалар тақвими
Диққат, ҳурматли тадбиркорлар! Олий таълим тизимига оид очиқ мулоқотларга чорлаймиз!
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида соҳада фаолият юритаётган ёки ҳамкорлик қилиш истагида бўлган тадбиркорлар билан юзма-юз учрашувлар йўлга қўйилмоқда.
Мақсадимиз: Олий таълим, фан ва инновациялар тизимидаги долзарб масалалар ва муаммоларни бевосита эшитиш, саволларга очиқ жавоб бериш ҳамда мурожаатларни тезкорлик билан ҳал этиш.
Қачон? Душанбадан жумагача (ҳар куни).
Вақти: 15:00 дан 17:00 га қадар
Манзил: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги биноси.
💡 Сизларни ушбу мулоқотларда фаол иштирок этишга, ўзингизни қийнаётган муаммолар ва янги таклифларни очиқ баён қилишга чақирамиз.