“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларининг 2026-йилги мавсумига старт берилди
2026-05-14 09:35:00 / Янгиликлар
Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова иштирокида Тошкент шаҳридаги Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида "Маҳалла лигаси" спорт мусобақаларининг 2026-йилги мавсумининг тантанали очилиш маросими ўтди.

"Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида 30 ёшдан юқори аҳоли ўртасида ўтказилаётган ушбу мусобақалар оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишнинг самарали механизмига айланган. Жорий мавсум учун 3 миллион 800 мингга яқин аҳоли рўйхатдан ўтган бўлиб, иштирокчиларнинг 52 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.
Маросим якунида республика бўйлаб 14 та ҳудуд ва 208 та туман ҳамда шаҳарлар билан онлайн боғланилиб, янги мавсум тантанали старт олди.


