“Ўзбекистон энергетика ҳафталиги” ўз ишини бошлади
2026-05-12 14:50:00 / Янгиликлар

Унда ҳамкор давлатлар ўртасидаги энергетика лойиҳаларини мувофиқлаштириш, инфратузилмавий интеграцияни кучайтириш, энергетика хавфсизлигини таъминлаш, ресурсларни диверсификация қилиш, “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш, шунингдек, “ақлли” тармоқлар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Ялпи мажлисни Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев кириш сўзи билан очиб берди.
Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Беларус Республикаси Энергетика вазири Денис Мороз, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика вазирлари ўринбосарлари, ШҲТ Бош котиби ўринбосари ҳамда Газ экспорт қилувчи давлатлар форуми Бош котиби иштирок этмоқда.
Томонлар минтақавий энергетик ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.
Тадбир давомида соҳада замонавий технологияларни жорий этиш, экологик барқарорликни таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш ҳамда халқаро инвестицияларни жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


