Бош вазир ўринбосари талаба-қизларнинг таклиф ва ташуббусларини тинглади
2026-05-08 09:30:00 / Янгиликлар

Тадбирда вилоят Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳамкор ташкилотлари раҳбарлари, университет профессор-ўқитувчилар жамоаси ва талаба-қизлар иштирок этди.
Учрашув аввалида Бош вазир ўринбосари амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг марказида ёш авлодни жисмонан ва ақлан бақувват, маънавий-маърифий дунёқараши юксак, интеллектуал салоҳиятли шахс сифатида вояга етказиш мақсади турганини алоҳида таъкидлади.
Ўз ўрнида талаба-қизларнинг долзарб муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари эшитилди. Касб-ҳунар эгаллаш, хорижий тилларни ўзлаштириш, мустақил ҳаётга тайёрланиш ва бўш вақтни мазмунли ташкил этиш масалаларида амалий маслаҳатлар берилди. Шу билан бирга, масъул раҳбарларга ушбу йўналишлардаги вазифаларни ижро этишга доир аниқ топшириқлар берилди.

