Маърифатли аёл — жамият кўзгуси
2026-05-06 13:25:00 / Янгиликлар

Анжуманда Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова сўзга чиқиб, мамлакатимизда хотин-қизлар манфаатларини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаши, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириши учун яратилаётган кенг имкониятлар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини алоҳида таъкидлади.
Бу борада олиб борилаётган ишлар аёлларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ва келажак авлод тарбиясида уларнинг ролини янада кучайтиришга хизмат қилаётгани қайд этилди.
Анжуман давомида иштирокчилар ўртасида очиқ ва самимий мулоқот ташкил этилиб, долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди. Тадбир меҳмонлар ва иштирокчиларнинг юқори фаоллиги, мазмунли чиқишлар ҳамда қизғин муҳокамаларга бой ўтди.

