Ватанпарвар ёшлар билан самимий мулоқот ўтказилди
2026-05-01 09:45:00 / Янгиликлар

Мазкур муассасада таҳсил олаётган ўқувчиларнинг аксарияти боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёки турли сабаблар билан кўча муҳитига тушиб қолиш хавфи мавжуд бўлган болалардан иборат. Таълим масканида уларга нафақат билим бериш, балки ҳаётга ишонч, тўғри тарбия ва келажакка интилиш руҳини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Устоз ва мураббийлар томонидан ўқувчилар онгида маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳар томонлама комил инсон этиб вояга етказиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Натижада муассаса битирувчиларининг 85–95 фоизи ички ишлар тизимига қарашли “Темурбеклар мактаби”га муваффақиятли қабул қилинаётгани қайд этилди.
Учрашув давомида ўқувчилар ўз билим салоҳиятлари, ҳарбий тайёргарлик ва жанговар маҳоратларини меҳмонларга намойиш этдилар. Ташриф чоғида уларнинг интилиши ва эришаётган натижалари юқори баҳоланди ҳамда келгусидаги режалар юзасидан самимий мулоқотлар ўтказилди.

