“Ўзбекистон-Туркия” бизнес форуми
2026-05-05 / Воқеалар тақвими

Мазкур тадбир икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари ўртасида очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш, амалий тажрибалар билан ўртоқлашиш, долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш ҳамда узоқ муддатли, барқарор ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Форум доирасида Ўзбекистон ва Туркиянинг иқтисодий ҳамда инвестициявий имкониятлари намойиш этилиб, ҳамкорлик учун муҳим бўлган тармоқлар ва устувор йўналишлар тақдим этилади. Шунингдек, қўшма инвестиция ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аниқ таклиф ва ташаббуслар кўриб чиқилади.
Иштирокчилар икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари, хусусий сектор ва давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш масалалари, шунингдек, қўшма ташаббусларни амалий жиҳатдан ривожлантириш йўлларини ўрганиб чиқадилар.
Тадбирда қатнашиш учун мазкур ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш анкетасини тўлдиришингизни сўраймиз.