Адлия вазирлигида KOICA билан кенг қамровли лойиҳа имзоланди
2026-04-30 09:20:00 / Янгиликлар

Мазкур ҳужжатга мувофиқ лойиҳани амалга ошириш учун KOICA 14,5 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратади. Лойиҳа 2026–2030 йиллар давомида амалга оширилади.
Мазкур лойиҳа доирасида:
- сунъий интеллект асосида ишловчи юридик хизматлар платформасини яратиш;
- рақамли ҳуқуқий кутубхона ташкил этиш;
- Ўзбекистон–Корея ҳуқуқ марказини йўлга қўйиш;
- юридик хизматлар ва таълим тизимида инновацион ечимларни жорий этиш каби муҳим йўналишлар назарда тутилган.
Таъкидланганидек, мазкур ташаббус нафақат технологик янгиланиш, балки фуқароларга қулай, тезкор ва сифатли юридик хизматлар кўрсатиш тизимини яратишда муҳим босқич ҳисобланади.
Учрашув якунида томонлар мазкур лойиҳа доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, юридик хизматлар ва таълим тизимига сунъий интеллект ечимларини босқичма-босқич жорий этиш, шунингдек, узоқ муддатли ва барқарор натижаларга эришиш бўйича келишувга эришди.


