Фарғона шаҳрида Бош вазир ўринбосарининг сайёр қабули ўтказилди
2026-04-30 09:05:00 / Янгиликлар

Қабул давомида 26 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг ҳар бири билан индивидуал тарзда суҳбат ўтказилди. Мурожаатларда асосан оилавий келишмовчиликлар, моддий ёрдам, бандлик ва ҳуқуқий масалалар кўтарилди.
Бош вазир ўринбосари ҳар бир мурожаат юзасидан атрофлича фикр билдириб, муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва масъулларга аниқ топшириқ ҳамда кўрсатмалар берди. Айрим масалалар жойида ҳал этилиб, айрим ҳолатлар бўйича эса аниқ муддатлар белгиланди.
Шунингдек, фуқароларга амалдаги қонунчилик асосида зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, уларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш бўйича йўл-йўриқлар кўрсатилди.
Барча мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, уларни ўз вақтида ва самарали ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилиши таъкидланди.
Бундай очиқ ва самимий мулоқотлар аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш, тезкор ечим топиш ҳамда ижро ҳокимияти ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро ишончни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

