«Tashkent Law Spring» III Халқаро юридик форуми
2023-05-17 / Воқеалар тақвими

Форумнинг асосий мавзуси — «Фундаментал ҳуқуқлар – абадий қадриятлар». «Tashkent Law Spring» халқаро, хорижий ва маҳаллий экспертлар томонидан фундаментал ҳуқуқлар призмаси орқали замонавий ҳуқуқий тенденцияларни муҳокама қилиш учун очиқ платформа вазифасини бажаради.
Форум ҳуқуқ соҳасидаги замонавий илм-фан ютуқларини Ўзбекистонда ва жаҳонда оммалаштиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган.
Форум доирасида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар мавзулари:
— «Низоларни муқобил ҳал этиш: медиациядан арбитражгача»;
— «Сифатли норма ижодкорлиги орқали қонун устуворлиги қадар»;
— «Юридик соҳада рақамли технологиялар»;
— «Давлат хизматлари: муваффақиятлар, вазифалар ва истиқболлар»;
— «Коррупцияга қарши сиёсат»;
— «Интеллектуал мулк экотизими – Ўзбекистоннинг инновацион ва саноат муҳитини шакллантириш воситаси сифатида»;
— «Замонавий ҳуқуқ учун юридик кадрлар»;
— «Суд экспертизаси ривожланишининг замонавий тенденциялари».