Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни
2026-05-07 / Воқеалар тақвими
7 май — Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни

Замонавий рақамли технологиялар жамият ҳаётининг барча соҳаларига чуқур кириб бормоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли рақамли ислоҳотлар, инновацион ечимлар, технологик тараққиёт ва ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиши, давлат бошқарувининг очиқлиги ва самарадорлиги, фуқароларимизнинг ҳаёт сифатини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.