Қарши тумани "Таликурон" маҳалласида ташкил этилган марказлашган пиллахонада илмий-амалий семинар бўлиб ўтди
2026-04-20 10:05:00 / Янгиликлар
Унда Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова иштирок этди.

Семинар давомида пиллачиликни замонавий усуллар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш мумкинлиги алоҳида таъкидланди. Мутахассислар томонидан пилла етиштиришни самарали йўлга қўйиш, етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлигини кучайтириш ҳамда хонадонларга тарқатилган ипак қуртларини тўғри парваришлаш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, тутзорлар барпо этиш, уй шароитида ипак маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятлари ҳақида ҳам тушунчалар берилди.
Айниқса, ишсиз хотин-қизларни ушбу соҳага жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш муҳим йўналиш сифатида қайд этилди.


