“Янги Ангрен” маданият ва спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди
2026-03-30 09:40:00 / Янгиликлар

Тадбирда Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова, Маданият вазири ўринбосари Муроджон Маджидов, Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев, вилоят прокурори Азамат Мирзаев, шаҳар ҳокимлиги масъуллари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла аҳолиси, нуронийлар, турли миллат вакиллари, миллий-маданий марказлар фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Мазкур мажмуанинг ишга туширилиши ҳудуд аҳолиси, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг маданий ҳордиқ чиқариши, спорт билан мунтазам шуғулланиши ҳамда истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун кенг имкониятлар яратади.
Янги мажмуа нафақат замонавий инфратузилма намунаси, балки маҳаллада соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, оилалар фаровонлигини мустаҳкамлаш ва жамиятда маънавий-маданий муҳитни янада юксалтиришга хизмат қиладиган муҳим маскан сифатида аҳамият касб этади.

