II Халқаро мақом санъати анжумани
2024-06-27 / Воқеалар тақвими
Зомин II Халқаро мақом санъати анжуманига ҳозирлик кўрмоқда.

27–30 июнь кунлари Зомин туманида “II Халқаро мақом санъати анжумани” ўтказилади.
Ўзбекистонда иккинчи маротаба ўтказилаётган анжуманда 80 га яқин давлатдан 400 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда.
Халқаро ҳайъат томонидан кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишлари учта номинация: “Энг яхши мақом ансамбли”, “Энг яхши яккахон чолғу ижрочиси” ва “Энг яхши яккахон хонанда” бўйича баҳоланади.
“II Халқаро мақом санъати анжумани” доирасида “Мақом санъатининг назарий ва амалий асослари: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияси ҳам бўлиб ўтади.