Тожикистон Республикаси делегацияси билан учрашув
2026-03-25 10:15:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Исламов вазирлик мутасаддилари билан биргаликда Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазири Ш.Кабир бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида томонлар конь-металлургия ва саноат соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда уни ривожлантиришнинг истиқболларини муҳокама қилдилар. “ОКМК” АЖ ва “Ўзметкомбинат” АЖ каби корхоналардаги лойиҳаларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.
Томонлар кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасидаги, жумладан, ихтисослашган таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги истиқболли йўналишларни кўриб чиқдилар.

