Tashkent Water Week 2026
2026-03-25 / Воқеалар тақвими

Tashkent Water Week 2026 — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ўтказиладиган халқаро сув форуми бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Iteca Exhibitions компанияси, “TIIAME” Миллий тадқиқот университети ҳамда Илғор ислоҳотлар маркази кўмагида ташкил этилади.
Форум сув ресурсларини бошқариш, барқарор ривожланиш ва минтақада тармоқлараро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун профессионал платформа вазифасини бажаради.
Давлат органлари, халқаро ва соҳавий ташкилотлар, шунингдек, илмий ва эксперт ҳамжамиятининг иштироки Tashkent Water Week’нинг юқори институтсионал даражасини ҳамда соҳада мувофиқлаштирилган кун тартибини шакллантиришдаги аҳамиятини намоён этади.
🗓 2026 йил 25–26 март кунлари
📍 JW Marriott Hotel Tashkent
Тошкент, Ўзбекистон