Нарпай туманида лидер тадбиркор аёллар билан учрашув бўлиб ўтди
2026-03-17 09:35:00 / Янгиликлар

Нарпай туманида Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова ҳамда вилоят ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебо Саидова иштирокида ҳудуддаги лидер тадбиркор аёллар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида хотин-қизлар тадбиркорлигини янада ривожлантириш, уларнинг иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммо ва таклифларини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбиркор аёллар ўз фаолияти жараёнида дуч келаётган муаммолар, бизнесни кенгайтириш, молиявий кўмак, кредит, бандлик ва бозор имкониятлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Кўтарилган ҳар бир масала атрофлича муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, айрим мурожаатлар юзасидан амалий ёрдам кўрсатилиб, тадбиркор аёлларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш муҳим экани таъкидланди.
Мазкур учрашув хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш ва оилалар фаровонлигини таъминлашга хизмат қилувчи муҳим мулоқот майдони бўлди.

