Халқаро илмий-амалий конференция
2026-04-27 / Воқеалар тақвими
“Жаҳон маданий тараққиётида рақс санъати: анъана ва умумбашарий қадриятлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 28-сентабрдаги “Лазги” халқаро фестивалини ташкил этиш ва оътказиш тўғрисида”ги ПҚ-4843-сон қарори ижросини таъминлаш, ўзбек миллий рақс санъатининг умумбашарий ҳамда миллий қадриятларни акс эттиришдаги даражасини баҳолаш ва илмий жиҳатдан асослаш мақсадида, 2026 йил 27 апрель куни Хива шаҳрида ўзбек ва жаҳон рақс санъати тадқиқига бағишланган “Жаҳон маданий тараққиётида рақс санъати: анъана ва умумбашарий қадриятлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.
Конференция ўтказиладиган сана: 2026 йил 27 апрель.
Конференция ўтказиладиган жой: Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти,
Хива шаҳри.