Бир гуруҳ тадбиркор аёллар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-02-24 10:15:00 / Янгиликлар
Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Фарғона вилоятида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва уни ривожлантириш истагидаги хотин-қизлар билан мулоқот ўтказди.

Учрашувда ҳудуддаги банклар вакиллари, шунингдек, тегишли бошқарма ва идоралар мутасаддилари ҳам иштирок этди
Мулоқот давомида хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, амалдаги солиқ имтиёзлари, давлат мулки объектларини бир давлат ташкилотидан бошқасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартиби, шунингдек, “уста-шогирд” анъанаси асосида касб-ҳунарга ўргатиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув якунида хотин-қизлар тадбиркорлигини кенгайтириш, молиявий ва ташкилий кўмак механизмларини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

