Италиянинг Пемонт минтақаси соғлиқни сақлаш вазири билан учрашув ўтказилди
2026-02-20 09:10:00 / Янгиликлар

Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликни, айниқса, тиббиёт, фармацевтика ва парамедитсина соҳаларида кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотлар ва академик алмашинувларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда тиббиёт соҳасидаги қўшма таълим дастурларини кенгайтириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, Италиянинг илғор клиникаларида амалиёт ўташ имкониятларини яратиш, шунингдек, ҳамширалар тайёрлаш тизими бўйича тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди.
Хусусан, Самарқанд давлат тиббиёт университети ва Пиза университети ўртасидаги қўшма магистрлик дастурини ривожлантириш, талабалар учун грант ва стипендия механизмларини жорий этиш, Италия мутахассисларини ўқув жараёнига жалб қилиш ҳамда клиникалар билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар тиббиёт таълими ва соғлиқни сақлаш соҳасида узоқ муддатли, амалий ва натижадор ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканини билдирдилар.

