Наманганда яна бир халқаро тадбир - Марказий Осиё фермер аёллари форуми бўлиб ўтди
2026-02-13 10:50:00 / Янгиликлар

Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани” мезбонлик қилган “Central Asia Agrowomen–2026” олтинчи халқаро Марказий Осиё аёл фермерлари форумида мамлакатимизнинг турли вилоятлари, шунингдек, Тожикистон ва Қирғизиситон Республикаларидан ташриф буюрган фермер аёллар иштирок этди.
Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори, иқтисодий ва экологик бўлими раҳбари Зилке Клёвер аёлларнинг аграр соҳадаги иштироки минтақавий барқарорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ва экологик тараққиёт учун муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
Шунингдек, Осиё Тараққиёт Банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Канокпан Лао-Арайя форум қатнашчиларига видеотабрик йўллаб, банк томонидан аёллар тадбиркорлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.
Форум доирасида аёл фермерларни қўллаб-қувватлаш, халқаро тажриба алмашиш, инновацион ечимлар ва ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Форум ўз ишини муҳокамалар, тақдимотлар ва тажриба алмашувлари билан давом эттирди.


