Аёллар салоҳияти — илмий тараққиёт драйвери
2026-02-12 14:05:00 / Янгиликлар

Мазкур нуфузли анжуман жамиятда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг илм-фан ва таълим соҳасидаги фаоллигини ошириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий онг трансформацияси масалаларига бағишланди.
Конференцияда Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова маъруза билан иштирок этди. У ўз нутқида мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларга алоҳида тўхталди.
“Илм-фан тараққиёти жамият тараққиётининг пойдеворидир. Хотин-қизларнинг илмий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш — гендер тенглик масаласи ўлароқ, мамлакатимизнинг барқарор ривожланиши, оилавий қадриятлар мустаҳкамлиги ва ижтимоий онг юксалишининг муҳим омилидир. Биз аёлларнинг таълим ва илм-фандаги иштирокини кенгайтириш орқали келажак авлоднинг интеллектуал салоҳиятини оширишга хизмат қиламиз”, — деди Зулайҳо Махкамова.
Тадбир давомида гендер тенгликни таъминлаш, таълим сиёсатини такомиллаштириш, аёлларнинг жамиятдаги ролини кучайтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан маърузалар тингланди ва муҳокамалар олиб борилди.
Конференцияда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши, БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг (UNFPA) Ўзбекистондаги вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.
Конференция якунида илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда келгусида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича келишувларга эришилди.

