“Фаровон оила” миллий дастури лойиҳаси муҳокама қилинди
2026-01-27 09:00:00 / Янгиликлар

Йиғилишда институт олимлари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этиб, мамлакатда оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, оилаларнинг барқарор даромад манбаларини яратиш ҳамда соғлом ижтимоий муҳитни шакллантиришга қаратилган устувор йўналишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Хусусан, жойларда амалга оширилаётган амалий ишлар, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича мавжуд механизмлар самарадорлиги, “Аёллар дафтари” доирасида кўрсатилаётган манзилли ёрдам, касаначилик ва тадбиркорлик лойиҳаларини кенгайтириш масалалари муҳим йўналишлар сифатида белгиланди.
Шунингдек, “Фаровон оила” миллий дастурида оила фаровонлигини оширишга қаратилган аниқ мақсадли кўрсаткичлар, натижадорлик индикаторлари ҳамда амалга ошириш босқичлари белгилаб олиниб, уларни ҳудудларда изчил жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.
Йиғилиш якунида мутасадди ташкилотларга дастур лойиҳасини амалдаги тажрибалар ва жойлардаги эҳтиёжлардан келиб чиқиб такомиллаштириш, ҳамкорликни кучайтириш юзасидан тегишли вазифалар юклатилди.
