Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси
2026-01-26 / Воқеалар тақвими

Қитъамизнинг 45 мамлакатидан Миллий Олимпия қўмиталари ва халқаро спорт экспертлари иштирокида ўтадиган ушбу нуфузли тадбир Янги Ўбекистоннинг йирик халқаро анжуманларни юксак савияда ташкил этиш ва ўтказиш салоҳиятини яна бир бор намоён этади.
Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) 46-Бош Ассамблеяси 2026 йилда Тошкент шаҳрида ўтказилиши ҳақида Осиё Олимпия кенгашининг 45-Бош ассамблеясида маълум қилинган эди.
ООК бош директорининг Бош ассамблеяни 2026 йил Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича таклифи йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланган эди. Бу юртимизда спорт ва Олимпия ҳаракатига бўлган юқори эътибор ва халқаро майдондаги нуфузини яна бир бор тасдиқлайди.
Маълумки, Бош ассамблея – Осиё Олимпия кенгашининг энг юқори бошқарув органи бўлиб, унда қитъамизнинг 45 мамлакат Миллий Олимпия қўмиталари вакиллари қатнашади. Бош ассамблеяда Осиё спортига оид муҳим қарорлар, қитъадаги спорт сиёсати ва истиқболли йўналишлар муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Тошкент ООКнинг Ижроия қўмитаси йиғилишига муваффақиятли мезбонлик қилган эди.