Оила тинчлиги - жамият барқарорлиги
2026-01-23 09:15:00 / Янгиликлар

Ўзаро мулоқот руҳида ўтган йиғилишда Президентимизнинг “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишда манзилли ва яхлит ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳамда аёллар ва ёшлар томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ва жиноятларнинг асл омилларини чуқур таҳлил қилиш, барвақт профилактика чораларини кучайтириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Йиғилишда ҳар бир маҳалла ва оилалар билан ишлаш масалалари, низоларнинг олдини олиш, ёшларни оилавий ҳаётга онгли тайёрлашда суд, ФҲДЁ, ижро ҳокимияти ва жамоатчилик ҳамкорлигини яна-да кучайтириш, эрта никоҳ ва эрта туғруқ ҳолатларининг олдини олиш, қизлар ўртасида салбий ҳолатларга қарши профилактикани кучайтириш, “оила–таълим–тиббиёт” ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Касбий таълим ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган қизлар билан манзилли ишлаш масаласи ҳам эътибор марказида бўлди. Жумладан:
• техникум ва олий таълим муассасаларида психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш, “устоз–шогирд” ва менторлик механизмларини кучайтириш;
• қизларнинг касбга йўналтирилиши, бандлиги, стажировка ва иш ўринларига боғлаш орқали ижтимоий хавф омилларини камайтириш;
• ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган салбий таъсирларга қарши маънавий-маърифий иммунитетни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш каби вазифалар белгилаб олинди.
