SLB компанияси делегацияси билан учрашув ўтказилди
2026-01-21 10:20:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. Исломов, шунингдек, вазирликнинг масъул ходимлари SLB (Schlumberger Limited) компаниясининг Осиё–Тинч океани минтақаси бўйича Президенти Шериф Шоди бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказдилар.

Учрашув давомида тоғ-кон саноати ва геология соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, жумладан геологик маълумотларни рақамлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, “Ўзбекгеофизика” АЖни трансформация қилишда компаниянинг иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, компаниянинг 2026 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “GEOMIN 2026” халқаро конференциясида иштирок этиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва соҳа самарадорлигини оширишга қаратилган истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканликларини таъкидладилар

