Барқарор энергетика ва саноатни декарбонизация қилиш истиқболлари муҳокамаси
2026-01-19 12:20:00 / Янгиликлар

Музокаралар чоғида барқарор энергетика ва саноатни декарбонизация қилиш соҳасидаги миллий устувор йўналишларга мос келадиган қўшма инновацион лойиҳаларни ишга тушириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Ўзбекистонда амалга ошириш учун мўлжалланган лойиҳа концепциялари ва янги ташаббусларни ишлаб чиқиш бўйича асосий йўналишлар белгиланди.
Инвестиция ва техник ҳужжатларни халқаро стандартларга мувофиқ тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, техник-иқтисодий асосномалар (ТИА), инвестиция параметрлари, амалга ошириш муддатлари ҳамда молиялаштиришнинг эҳтимолий манбалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, қўшма ташаббусларни амалга ошириш жараёнида янги иш ўринларини яратиш, кадрлар тайёрлаш, маҳаллий ресурслардан фойдаланиш, замонавий технологияларни жорий этиш ва билимлар трансферини таъминлаш, шунингдек очиқ ҳамкорлик ва мунтазам ҳисобот юритиш муҳимлиги таъкидланди.
Кейинги қадамлар сифатида томонлар қўшма ишчи гуруҳ тузиш, танлаб олинган ташаббуслар бўйича техник ва тижорат маълумотлари алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни шакллантиришга келишиб олдилар.

