Оила ва хотин-қизлар соҳасида устувор вазифалар амалий муҳокамада
2025-12-25 09:30:00 / Янгиликлар

Семинар аввалида Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова иштирок этиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, устувор вазифалар ҳамда ҳудудларда хотин-қизлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш масалаларига тўхталиб ўтди.
Шунингдек, мазкур семинар Зулфия давлат мукофотига номзодлар ҳужжатларини пухта ва сифатли тайёрлаш, шунингдек, хотин-қизлар бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган “Даромадли аёл” кооперация лойиҳаларини самарали ишлаб чиқиш масалаларига бағишланган. Семинар давомида ҳужжатлар тайёрлашда ягона ёндашувни шакллантириш, амалий тажриба алмашиш ҳамда лойиҳаларнинг ижтимоий самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим тавсиялар ишлаб чиқилади.
Ушбу амалий семинар ҳудудларда хотин-қизлар билан ишлаш тизимини яна-да такомиллаштириш, истиқболли лойиҳаларни шакллантириш ва давлат мукофотларига муносиб номзодларни саралаш жараёнларини тизимли йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, семинар орқали маҳаллада аёллар фаоллигини ошириш, уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ҳамда ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар яна-да янги босқичга кўтарилади.

