Халқаро ҳамкорлик - Истиқболли лойиҳалар муҳокамаси
2025-12-23 15:40:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик йил саин изчил ривожланиб бораётгани таъкидланиб, мазкур ижобий жараён ҳар икки давлат раҳбарлари ўртасида шаклланган очиқ, самимий ва ўзаро ишончга асосланган муносабатлар самараси экани алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, учрашувда Тошкент вилояти Ўзбекистоннинг аҳоли зич, иқтисодий фаол ва инфратузилмавий жиҳатдан муҳим ҳудудлардан бири экани, ҳудудда саноат, энергетика, инфратузилма, хизматлар ва туризм соҳаларида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун катта салоҳият мавжудлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Вилоят раҳбари саудиялик инвесторлар учун Тошкент вилоятида шаффоф, барқарор ва қўллаб-қувватловчи инвестиция муҳити яратишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Ўз навбатида, Имраҳим ал Мубарак бу каби самимий учрашувларни ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолаб, саудиялик тадбиркорлар ҳам янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни изчил амалга оширишдан манфаатдор эканини билдирди.

