“Zero Bueraucracy | Бюрократиясиз давлат” дастури доирасида БАА-Ўзбекистон ҳамкорлик учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
2025-12-19 09:25:00 / Янгиликлар

Учрашувларда давлат бошқарувида бюрократияни тугатиш, рақамли бошқарувни ривожлантириш, жараёнларни тезлаштириш ҳамда энергия, инфраструктура ва соғлиқни сақлаш соҳаларида бюрократияни қисқартиришда эришилган ижобий ютуқлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, БААнинг бюрократик талабларни бекор қилиш юзасидан ишлаб чиқилган ҳар бир таклифлар амалиётга тадбиқ этилгач уни баҳолашдан ўтказилиши, давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида хизматлардан фойдаланувчиларнинг фикрини ўрганиш платформаси яратилганлиги натижасида мажбурий талаблари сони кескин камайгани ва тадбиркорлик муҳити бўйича жаҳон рейтингларида юқори ўринга чиққанлиги эътироф этилди.
Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад — фуқаролар ва тадбиркорлар учун тез, шаффоф ва ишончли адлия хизматларини таъминлаш.

