Ўзбекистон – Корея аграр ҳамкорлигида янги босқич
2025-12-12 13:55:00 / Янгиликлар

Сафар доирасида Ўзбекистон ва Корея Республикаси Бош вазирлари ўринбосарлари ҳамраислигида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича юқори даражадаги 6-йиғилиш бўлиб ўтди. Платформада Ўзбекистон делегацияси савдо ва инвестиция оқимини кенгайтириш, иқтисодий шерикликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган таклиф ва ташаббусларни тақдим этди.
Йиғилишда амалий лойиҳаларни жадаллаштириш, ўзаро ҳамкорлик механизмларини кучайтириш ҳамда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалалари кенг муҳокама қилинди.
Шунингдек, Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон–Корея бизнес давра суҳбати ташкил этилди. Унда аграр соҳада инвеститсиявий ҳамкорликнинг янги йўналишлари, илғор технологияларни Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига жорий этиш ва юқори самарадорликка эга қўшма лойиҳалар истиқболлари кўриб чиқилди.
Ташриф давомида ўтказилган учрашув ва музокаралар Ўзбекистон–Корея аграр ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, халқаро майдондаги ўзаро ишонч ва амалий шерикликни кучайтириш сари муҳим қадам бўлиб хизмат қилмоқда.

