Гендер асосидаги зўравонликка барҳам бериш бўйича Марказий Осиё Альянсининг йиллик форуми бошланди
2025-12-11 14:05:00 / Янгиликлар

Тадбир Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Марказий Осиё Альянси ҳамда “БМТ Аёллар” тузилмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Форумда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 50 дан ортиқ иштирокчилар — давлат тузилмалари вакили, фуқаролик жамияти ташкилотлари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари қатнашмоқда.
“Бугун биз умумий мақсад – ҳаётимиздан зўравонликни бутунлай бартараф этиш ва ҳар бир аёл ҳамда ҳар бир бола ўзини хавфсиз ҳис қиладиган келажакни барпо этиш йўлида бирлашганмиз. Гендер зўравонлиги – бу умумий муаммо, умумий жавобгарликдир”, – деди Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова ўз чиқишида.
Йиллик форум доирасида минтақада гендер зўравонлигини олдини олиш ва унга жавоб бериш бўйича мавжуд тажрибалар муҳокама қилинмоқда, рақамли зўравонликка қарши кураш, заиф тоифадаги аёлларни ҳимоя қилишга қаратилган ёндашувлар ҳамда 2026 йил учун Альянснинг устувор йўналишлари белгила

