Наманган вилоятида тиббиёт туризми ҳам кенг ривожланмоқда
2025-11-03 12:00:00 / Янгиликлар
Давлатобод тумани "Ғалаба" туризм кўчасида нафақат сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаси, балки тиббиёт туризми ҳам жадал ривожланмоқда.

Яқин кунларда ушбу кўчада “Рано Мед” клиникасининг тўртинчи филиали ўз фаолиятини бошлайди. Лойиҳа умумий қиймати 2 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Шунингдек, клиникага Германия ва Хитой давлатларидан замонавий тиббий жиҳозлар олиб келинган бўлиб, лойиҳа доирасида 40 та янги иш ўрни яратилган.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ушбу обектда бўлиб, яратилаётган имкониятлар билан танишди.
Давлатобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати









