Наманган вилояти доимий аҳолисининг таркиби
2025-04-09 20:40:00 / Статистика маълумотлари ва тадқиқотлар натижаларига оид ахборотлар
Статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига Наманган вилоятида доимий яшовчи аҳоли сони 3 миллион 144,8 минг кишини ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга ўсди.
Аҳолининг гендер ва яшаш жойлари бўйича таркиби қуйидагича тақсимланган:
Аёллар сони – 1 миллион 546,2 минг киши
Эркаклар сони – 1 миллион 598,6 минг киши
Шаҳар аҳолиси – 2 миллион 40,6 минг киши
Қишлоқ аҳолиси – 1 миллион 104,2 минг киши
Мазкур рақамлар Наманган вилояти аҳолиси барқарор суръатларда ортиб бораётгани ҳамда шаҳарларда яшовчи аҳолининг улуши нисбатан юқорилигини кўрсатмоқда. Аҳоли сонининг ўцисҳи эса ижтимоий-иқтисодий тараққиёт билан бевосита боғлиқ бўлиб, ҳудудда хизматлар соҳаси, инфратузилма ва яшаш шароитларининг босқичма-босқич яхшиланаётганидан дарак беради.
