Мингбулоқда пахта йиғим-терими жараёнлари ўрганилди
2025-10-04 14:00:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Мингбулоқ туманида бўлиб, пахта йиғим-терими жараёнлари билан яқиндан танишди.

Туманда 38 та замонавий пахта териш машинаси ҳамда мингдан ортиқ теримчилар ихтиёрий равишда меҳнат қилмоқда. Шунингдек, ҳосил теримида ҳашарчилар ҳам фаол иштирок этиб, кунига қарийб 1 500 тонна ҳосил топширилмоқда.
Жорий йил баҳор мавсумида тумандаги 10 минг 900 гектар майдонга чигит экилган бўлиб, умумий ҳисобда 47 минг 743 тонна ҳосил топшириш режалаштирилган.
Вилоят ҳокими жараёнларни кўздан кечираркан, терим ишларини сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш, пахтакорлар ва ҳашарчилар учун қулай шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, фаол теримчилар меҳнати эътироф этилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.









