Наманганда “Рақамли маҳалла” платформаси тақдимоти ўтказилди
2025-10-04 09:35:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовга маҳалла бошқарувини рақамлаштириш йўналишида янги қадам сифатида “Рақамли маҳалла” платформаси тақдимот қилинди.

Тадбир Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси ҳамда “UNICON-SOFT” МЧЖ Наманган филиали ҳамкорлигида ташкил этилди.
Дастлаб платформа имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, “mahalla.ijro.uz” электрон тизими орқали маҳалла фаолиятини самарали юритиш, ҳужжатлар айланмаси ва ҳисоботларни рақамлаштириш имкониятлари намойиш этилди.
Шунингдек, маҳалла еттилиги давомати маълумотларини рақамлаштириш, FaceID орқали рўйхатдан ўтиш ва локацияларни аниқлаш функциялари ҳам тақдим этилди.
Тадбир доирасида мазкур платформа маҳаллаларда хизмат самарадорлигини ошириш, аҳоли билан ишлашда замонавий ечимлар жорий этишда муҳим қадам бўлиши таъкидланди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.


