Наманганда волейболга ихтисослаштирилган маҳорат мактаби тантанали очилди!
2025-10-02 23:35:00 / Янгиликлар

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Наманган вилояти ҳокими ҳамда мутасадди раҳбарлар, фахрий мураббийлар, спортчилар ва нуронийлар иштирок этишди.
Мазкур маҳорат мактабида мавжуд иншоотлар тўлиқ реконструкция қилинди, ўқув ва маъмурий бинолар капитал таъмирдан чиқарилди, талабалар учун барча санитария-меъёрларига жавоб берувчи замонавий ошхона барпо этилди, 200 ўринга мўлжалланган, барча шароитларга эга янги ётоқхона фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, волейбол залидан ташқари кураш ва бокс спорт заллари, чим устида ҳоккей, мини-футбол ҳамда соҳил волейболи майдончалари ҳам қуриб битказилди.
Янги мажмуа ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши, саломатлигини мустаҳкамлаши ва келгусида халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишлари учун кенг имкониятлар яратади.
Наманган вилояти спорт бошқармаси ахборот хизмати









