Давлат мукофотлари эгаларига тантанали равишда топширилди
2025-09-30 18:10:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига кўра Давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлганлар орасида Наманган вилоятининг 6 нафар вакили ҳам бор.
Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да ушбу мукофотларни ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов таълим сифатини янада юксалтириш, педагогларнинг нуфузини ошириш ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, устоз ва мураббийларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклади.
Шундан сўнг Президентимизнинг тегишли Фармони ўқиб эшиттирилиб, Давлат мукофотлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.









