Уйчи туманида “Илк ривожланиш маркази” очилди
2025-09-29 18:58:00 / Янгиликлар
Наманган вилоятининг Уйчи туманида Президентимизнинг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги “Илк ривожланиш марказлари фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлашга қаратилган яна бир “Илк ривожланиш маркази” иш бошлади.

Очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Базаров, соҳа мутасаддилари ва жамоатчилик фаоллари иштирок этди.
Таъкидландики, ушбу марказ ҳудуддаги эҳтиёжманд оилалар фарзандларини мактабгача таълим тизимига бепул қамраб олади. Уларнинг жамиятга мослашиши, қобилиятларини ривожлантириш ва келгусида муваффақиятли таълим олишига хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга қадар Наманган вилоятида 4 та туман ва шаҳарда “Илк ривожланиш маркази” фаолияти йўлга қўйилиб, 600 нафарга яқин кам таъминланган оилалар фарзандларини мактабгача таълим билан қамраб олиш имконияти яратилган.
Вилоят ММТБ Ахборот хизмати.









