Фуқаролар мурожаати
2024-04-04 14:01:00 / Янгиликлар
Хотин-қизлар бандлиги оилавий муаммолар олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Вилоят ҳокими Чуст туманида фуқаролар мурожаатларини тинглади.

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чуст туманидаги ўрганишлари давомида Ғова қишлоғидаги 72-сонли мактаб ҳовлисида туман прокуратураси ташаббуси билан ташкил этилган "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" билан танишди.
Шу жойда вилоят раҳбари фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.
Ғова қишлоғидаги маҳаллалардан келган 55 нафар хотин-қизларнинг ишга жойлашиш, кредит ҳамда субцидия олиш, хорижда сарсон бўлиб юрган фарзандини қайтариш каби масалалари ўрганилиб, аксарияти шу жойнинг ўзида ҳал этилди








