МУНОСАБАТ: Гендер сиёсати, иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий адолатни таъминлаш борасидаги амалий ишлар хотин-қизлар учун кенг имкониятлар эшигини очиб беради.
2025-09-26 17:35:00 / Янгиликлар

Бу борада Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуслари билан гендер тенглигини таъминлаш учун бир қатор қонунлар ва дастурлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилди. Гендер тенглигини қўллаб-қувватлаш, аёлларнинг жамиятдаги ролини ошириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.
Айниқса, Ҳурматли Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 80-сессияси юксак минбаридан туриб муҳим йўналиш — гендер сиёсати ҳақидаги фикрлари биз аёлларни тўлқинлантириб юборди.
Давлатимиз раҳбари мамлакатлар етакчиларига мурожаат қилиб, Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва тадбиркорлик соҳасида хотин-қизларнинг ролини бундан буён ҳам мустаҳкамлашни мақсад қилганлигига алоҳида тўхталиб, минтақамиз миқёсида эса Осиё хотин-қизлар форумини доимий платформага айлантириб, мунтазам ўтказиб бориш тарафдори эканлигини таъкидлади.
Мен ишонч билан айта оламанки, юртимизда гендер сиёсати, иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий адолатни таъминлаш борасидаги амалий ишлар, бу борада халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликлар ва тажриба алмашиш хотин-қизлар учун кенг имкониятлар эшигини очади.
Динора Якубова, Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи
