Поп туманида йирик саноат лойиҳаси амалга оширилмоқда
2025-09-23 15:25:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Поп туманида барпо этилаётган “POP SEMENT” МЧЖ қўшма корхонаси лойиҳаси билан танишди.

Қиймати 20 млн. доллар бўлган лойиҳа доирасида йилига 200 минг тонна саноат оҳак ва 12 минг тонна пардозбоп шпаклёвка ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Корхона 2026 йилнинг 4-чорагида ишга туширилиб, 100 та янги иш ўрни яратилади.
Лойиҳа амалга ошиши натижасида йилига 3 млн. доллар экспорт, 6 млрд. сўмдан зиёд бюджет тушуми ва 160 млрд. сўм саноат ҳажми таъминланиши кутилмоқда.






