Намангандаги Исъҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби республика рейтингида топ-10 талик рўйхатдан жой олди
2025-09-04 14:25:00 / Янгиликлар

Хусусан, жорий йилда 38 нафар мазкур мактаб битирувчисининг умумий кўрсаткичи 168,91 баллни ташкил этиб, илм маскани вилоят бўйича 1-ўрин, республика миқёсида эса 9-ўринни эгаллади. Шу тариқа ушбу даргоҳ юртимиздаги энг илғор таълим муассасалари сафидан муносиб ўрин олди.
Таъкидлаш жоизки, мактаб битирувчилари 100 фоиз халқаро ва миллий сертификатларни қўлга киритган. Шунингдек, икки нафар ўқувчи Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро ёшлар форумида, бир нафари Германияда ташкил этилган таълим саёҳатида қатнашган. Муассаса устозларидан бири эса Франциянинг Ницца шаҳрида малака ошириш курсларида иштирок этиб, ўз билим ва тажрибасини янада бойитди.
Ижод мактабида ёшларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўндан ортиқ болаларнинг китоблари чоп этилиб, элликдан зиёд мақолалари нашр этилди (https://t.me/namanganv_xtb/28760).
Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати






