Наманганда Startuplar-келажак тарақиёти мезони мавзусида ўзига хос тадбир ташкил этилди
2025-09-01 18:30:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан "Ватан учун,миллат учун,халқ учун!" шиори остида Наманган вилояти ҳокимлиги, IT Park вилоят филиали билан ҳамкорликда Намангандаги самарали фаолият юритаётган IT Park резиденти, IT таълим муассасаси – “Algoritm Ta’lim” марказида стартаплар тақдимоти ўтказилди. Унда 14 нафар ёшлар ўз лойиҳаларини намойиш этди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокимлиги, IT Park вилоят филиали мутахассислари ҳамда “Start-Up Garaj” компанияси вакиллари иштирок этиб, лойиҳаларга амалий маслаҳатлар ва йўналишлар бердилар. Шунингдек, венчур инвестицияларни жалб этиш, тўсиқларни бартараф этиш ва муваффақиятли старт босқичлари ҳақида кўрсатмалар тақдим этилди.
Мутахассислар “Algoritm Ta’lim” марказида ушбу соҳада амалга ошираётган ишларини юқори баҳолаб, тадбир Наманган вилоятидаги ёш IT дастурчилар учун ўзига хос имконият эканлигини таъкидладилар.
